Давлат тест маркази матбуот хизмати

21-12-2021 | 3286

Давлат тест маркази раҳбарияти томонидан Марказ фаолиятига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Навбатдаги сайёр қабуллар 22 декабрь куни :

  • Андижон вилоятида Давлат тест маркази директори Каримов Маджит Маликович;

  • Наманган вилоятида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Мирзаев Фарход Исамович томонидан ўтказилади.

Сайёр қабуллар Андижон вилоятида:

  • 12:00 да – Андижон давлат университетида;

  • 13:30 да – Андижон шаҳрида жойлашган Президент халқ қабулхонасида;

Наманган вилоятида:

  • 11:00 да – Наманган шаҳрида жойлашган Президент халқ қабулхонасида;

  • 14:00 да – Наманган шаҳри, «Порлоқ» МФЙдаги 52-умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати