Чет тили билимдонлари

10-05-2021 | 3831

Давлат тест маркази томонидан ёшларнинг чет тилини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ва энг билимлиларини муносиб тақдирлаш мақсадида танлов ўтказилиб, 20 апрель куни танлов ғолиблари эълон қилинган эди.

Унга кўра B1, B2 ва C1 тилни билиш даражаларининг ҳар бири бўйича энг юқори балл тўплаган қуйидаги 3 нафар талабгор ғолиб деб топилган эди:

  • B1 тилни билиш даражаси бўйича У.Ҳ.Мукумов (Бухоро вилояти);
  • B2 тилни билиш даражаси бўйича Б.М.Мухторов (Андижон вилояти);
  • C1 тилни билиш даражаси бўйича Ж.Н.Нурметов (Хоразм вилояти).

Давлат тест маркази раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари давомида танлов ғолиблари билан учрашилди ва уларнинг барчаси планшет ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Давлат тест маркази танлов ғолибларини яна бир бор табриклайди ва уларга муваффақият тилайди.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати