Чет тилини билиш даражасини баҳолаш имтиҳонлари бўйича очиқ мулоқот

05-05-2021 | 4559

2021 йил 7 май куни соат 15:00 дан 16:00 га қадар Давлат тест марказининг телеграмдаги расмий канали орқали навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган:

  • Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синови;
  • Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш тест синови;
  • “Ўқитувчилар учун Aptis” малака тест синови бўйича маълумот ва саволларга батафсил жавоб берилади.

Очиқ мулоқот телеграмнинг овозли чат функциясидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади ва иштирокчилар қўл кўтариш функциясидан фойдаланган ҳолда ўз саволларини беришлари мумкин бўлади.

Овозли чат функцияси ишлаши учун телеграмнинг охирги версияси бўлиши лозим. Агар сизда телеграмнинг охирги версияси ўрнатилмаган бўлса, дастурни янгилаб олишни унутманг.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати