Фан олимпиадасининг республика босқичи якунланди

31-05-2021 | 3895

2021 йил 29-30 май кунлари умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг якуний босқичи ўтказилди.

Инглиз, немис, француз ва тожик тилларидан Самарқанд вилоятида, она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва адабиёт (таълим рус ва қардош тилларда), махсус мактаблар учун математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган фан олимпиадаси 2 турда (ёзма иш, тест синови) бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг ёзма иш қисми 29 май куни Халқ таълими вазирлиги томонидан, тест синови қисми эса 30 май куни Давлат тест маркази томонидан ўтказилди.

Унда юқорида қайд этилган фанлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 218 нафар талабгор иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Олимпиада якунида ғолиблар аниқланиб, иштирокчилар ва ғолиблар сертификат, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Маълумот учун, қолган фанлардан Фан олимпиадасининг республика босқичи 6-7 май кунлари Бухоро вилоятида ҳамда 22-23 май кунлари Навоий ва Наманган вилоятларида ўтказилган эди.

Мазкур олимпиадаларда 1-3-ўринни эгаллаган иштирокчилар ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўладилар.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати