ЖАМОАТЧИЛИК КEНГАШИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

27-09-2019 | 11760

2019-йилнинг 27-сентябрь “Очиқ тадбирлар куни” доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир кун тартибига кўра “Тест синовлари жараёнида шаффофлик таъминландими?” мавзусига оид жамоатчилик орасида ўтказилган сўровномалар таҳлили, 2019/2020 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишларига ўтказилган тест синовлари якуни, коррупсияга қарши амалий тадбирлар моҳияти, Марказ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, 2019/2020 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишларига ўтказилган тест синови натижаларининг рақамли  таҳлиллари бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг сифатини ва самарадорлигини ошириш масалалари қўрилди. 

Кун тартибининг 1- очиқ мақомдаги масаласи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда муҳокама қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди, фаолият режалари белгилаб олинди. 

Йиғилиш якунида жамоатчилик, жумладан, тизимни мунтазам такомиллаштириб бориш, коррупсияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тегишли ҳужжатлар асосида омма орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, кейинги ўқув йили учун тегишли тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан муҳим қарорлар қабул қилинди.

Ахборот хизмати