Кўп даражали тест формати муҳокама қилинди

14-12-2020 | 4302

2020 йил 14 декабрь куни Давлат тест марказида чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тизимининг кўп даражали (multilevel) тести формати лойиҳасининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Халқаро Вебстер университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент давлат педагогика университети ва Ўзбекистон миллий университети каби республикамиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган 20 га яқин чет тили фани мутахассислари иштирок этди.

Дастлаб, Давлат тест марказининг “Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси” ходимлари томонидан кўп даражали (multilevel) тест формати лойиҳаси, тест топшириқлари спецификацияси ва тест синови жараёнига қўйиладиган талаблар мутахассисларга таништирилди.

Сўнгра, мутахассислар билан кўп даражали тест формати лойиҳаси муҳокама қилиниб, мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва таклифлар олинди.

Муҳокама якунида 2021 йил январь ойида кўп даражали (multilevel) тест формати бўйича тест синовларини апробациядан ўтказишга келишиб олинди.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати