Коррупция – адолат ва жамият кушандаси

18-03-2021 | 4257

2021 йил 18 март куни Давлат тест марказида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Коррупция – адолат ва жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили Обиджон Латипов Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш сиёсати, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳозирги фаолияти ва яқин келажакдаги вазифалари, коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизими ва коррупцияни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги тақдимоти билан иштирок этди.

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев эса коррупциянинг давлатга ва жамиятга таъсири ҳақида фикр юритиб, Давлат тест марказида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг, давра суҳбати савол-жавоб тарзида давом эттирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати