“Ўқитувчилар учун Aptis” тест синови бўлиб ўтди

18-01-2021 | 3132

2021 йил 18 январь куни навбатдаги “Ўқитувчилар учун Aptis” тест синови бўлиб ўтди.

Тест синови Британия Кенгаши ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида компютерда ўтказилди.

Тест натижалари 72 соат ичида талабгорнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Маълумот учун, “Ўқитувчилар учун Aptis” инглиз тили фани ўқитувчиларига мўлжалланган малака тест синови бўлиб, ҳар ойда ўтказиб келинмоқда.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати