Қашқадарё вилоятида сайёр қабул

03-03-2021 | 3401

Давлат тест маркази раҳбарияти томонидан Марказ фаолиятига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабуллар Қашқадарё вилоятида Давлат тест маркази директори ўринбосари Раджабов Сардор Бахтиёрович томонидан ўтказилади.

Сайёр қабуллар Қарши шаҳрида 3 март куни:

  • 13:00 да – Амир Темур маҳалласи, Шарқ кўчаси, 2-уйда жойлашган 9-сон умумий ўрта таълим мактабида;
  • 14:30 да – Ўзбекистон кўчаси, 249-уйда жойлашган Қашқадарё вилояти халқ қабулхонасида;

Касби туманида 4 март куни:

  • 10:00 да – “Оқ қамиш” МФЙ, Маданият кўчаси 6-уйда жойлашган Мусиқа ва санъат мактабида;
  • 13:00 да – “Майманоқ” МФЙ, Шодмон Санақулов кўчаси, 31-уйда жойлашган 55-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати