САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҚЎШМА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИГА ҚАБУЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

08-09-2021 | 5549

Бакалавриат

Жорий йилнинг 2 августидан 8 сентябригача Самарқанд давлат тиббиёт институтида 2021/2022 ўқув йили учун Россия Федерацияси, Украина ва Польша Республикалари билан ҳамкорликда баклавриат ва магистратура таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларига қабул амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясининг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан ҳамкорликда:

“Даволаш иши” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 50 ўрин). Ўқиш муддати 6 йил (3+3).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: биология, кимё, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈27,1 млн. сўм.

“Стоматология” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 50 ўрин). Ўқиш муддати 5 йил (3+2).

Таълим тили – рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈27,1 млн. сўм.

“Педиатрия иши” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 50 ўрин). Ўқиш муддати 6 йил (3+3).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: биология, кимё, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈27,1 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар Приволжск тадқиқот тиббиёт университетида “Шахсий кабинет” очишлари (https://lka.pimunn.net) ва керакли маълумотларни юклашлари лозим (рўйхатдан ўтиш қоидалари бу ерда). Шу билан бир қаторда, http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритилиши ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юкланиши талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Аттестат ёки диплом, олинган баҳолар иловаси билан;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва турар жойда рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Россия Федерациясининг В.И. Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда:

“Фармация” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 20 ўрин). Ўқиш муддати 5 йил (3+2).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: кимё, биология, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈27,1 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Аттестат ёки диплом, олинган баҳолар иловаси билан;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва турар жойда рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Россия Федерациясининг И.Н. Ульянов номидаги Чувашия давлат университети билан ҳамкорликда:

“Психология (клиник психология)” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 15 ўрин). Ўқиш муддати 5 йил 6 ой (3+2.5).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: биология, жамиятшунослик, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈20,4 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Аттестат ёки диплом, олинган баҳолар иловаси билан;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва турар жойда рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Украина Республикасининг Я.Б. Горбаческий номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан ҳамкорликда:

“Олий ҳамширалик иши” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 25 ўрин). Ўқиш муддати 3 йил (2+1).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: биология, ҳамширалик иши, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈15,0 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Аттестат ёки диплом, олинган баҳолар иловаси билан;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Польша Республикаси National Louis University Олий бизнес мактаби билан ҳамкорликда:

“Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти” қўшма таълим дастури (қабул квотаси 15 ўрин). Ўқиш муддати 4 йил (3+1).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: математика, биология, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈20,4 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Аттестат ёки диплом, олинган баҳолар иловаси билан;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Магистратура

Польша Республикаси National Louis University Олий бизнес мактаби билан ҳамкорликда:

“Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти” қўшма магистратура таълим дастури (қабул квотаси 5 ўрин). Ўқиш муддати 2 йил (1+1).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: мутахассислик фани, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈25,1 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон почта манзили, телефон рақамлари);

- Диплом ва унинг иловаси;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


Украина Республикасининг Я.Б. Горбаческий номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан ҳамкорликда:

 “Олий ҳамширалик иши” қўшма магстаълим дастури (қабул квотаси 5 ўрин). Ўқиш муддати 2 йил (1+1).

Таълим тили – рус тили. Кириш имтихон блоклари: мутахассислик фани, рус тили. Тўлов контракт миқдори ≈20,4 млн. сўм.

Ушбу қўшма таълим дастурларида таълим олишни истаганлар http://doubled.sammi.uz/ платформасида тегишли маълумотлар киритишлари ва қуйидаги хужжатларнинг электрон нусхаларини (сканерланган, фотосурат эмас) PDF шаклида юклашлари талаб этилади.

- СамДТИ ректори номига ариза (шаклни юклаб олинг). Абитуриент тўғрисида тўлиқ маълумот берилиши лозим (яшаш манзили, электрон манзили, телефон рақамлари);

- Диплом ва унинг иловаси;

- Миллий паспорт (бош саҳифаси ва рўйхатга олинганлик белгиси);

- Фотосурат (3,5 x 4,5 см).


http://doubled.sammi.uz/ платформасида барча маълумотлар лотин графикасида тўлдирилиши лозим.

Нотўғри тўлдирилган аризалар қайд этилмайди.

Мурожаат учун телефон:

+998662332744

+998979179173

Ҳафтанинг иш кунлари  соат 9.00 дан 18.00 гача мурожаат этишингиз мумкин.