ТАРАҚҚИЁТ СТРАТEГИЯСИ МАРКАЗИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

13-12-2018 | 8623

2018 йил 13 декабр куни Тараққиёт стратегияси марказида “Давлат тест марказининг халқаро ҳамкорлик фаолияти” ва “Абитуриентлар учун чет тилларидан малака сертификати: таҳлил ва такомиллаштириш” мавзуларида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Президентимизнинг 2017 йил 16 ноябрдаги 3389-сон Қарорига мувофиқ халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар, хусусан, марказ ходимларининг Россия, АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Япония каби мазкур соҳа ривожланган мамлакатлардаги хизмат сафарлари давомида ўрганилган тажрибалар, қўлланилиши мумкин бўлган шакл ва усуллар, абитурйиентлар учун чет тилларидан тест синови бўйича яратилган имтиёзлар, тест топширилган чет тилидан сертификат берилиши ва имтиёзлари, бу йўналишда такомиллаштирилиши заруриятга айланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида охирги таҳлиллар, кўрсаткичлар тақдим этилди.

Шулар билан бир қаторда, олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида қўлланилган бу йилги тизим кейинги йилларда ҳам ҳар томонлама билимли, иқтидорли ёшларни олий таълим муассасаларига кириб таълим олишларида такомиллаштирилган ҳолда жорий этилиши, тест синовини ўтказиш шакли ва усулларини такомиллаштириш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун етарли қулай шароитлар яратиш, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилмай қолган тартибларга қаратилган ўзгаришлар ва янгиликлар бўйича ишлар олиб борилаётганлиги, зарур таклифлар ишлаб чиқилиб, раҳбариятга тақдим этилганлиги эътироф этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Матбуот анжумани қизиқарли ва қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди.

 

Ахборот хизмати