Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш миллий тест тизими бўйича очиқ мулоқот

21-05-2021 | 4597

2021 йил 21 май куни (бугун) соат 15:00 дан 16:00 га қадар Давлат тест марказининг телеграмдаги расмий канали орқали навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш миллий тест тизими бўйича батафсил маълумот ва иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилади.

Очиқ мулоқот телеграмнинг овозли чат функциясидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади ва иштирокчилар қўл кўтариш функциясидан фойдаланган ҳолда ўз саволларини беришлари мумкин бўлади.

Овозли чат функцияси ишлаши учун телеграмнинг охирги версияси бўлиши лозим. Агар сизда телеграмнинг охирги версияси ўрнатилмаган бўлса, дастурни янгилаб олишни унутманг.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати