Ёшлар билан учрашувлар ўтказилди

22-01-2021 | 4122

Ёшларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларга қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 15 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Б.Тошпўлатов ва Давлат тест маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари томонидан, 21 январь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Б.Тошпўлатов, Ширин шаҳар ҳокими С.Султонов, Ширин шаҳар халқ таълими мудири М.Тоштемиров ва Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда 200 дан зиёд ёшлар, умумтаълим мактаблар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, ота-оналар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Уларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жорий йил қабулида ўтказиладиган кириш тест синовларида режалаштирилаётган янгиликлар ва ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувлар давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ўрганилиб, уларга батафсил жавоб берилди.

Давлат тест маркази раҳбарияти ва ҳудудий бўлимлари томонидан ёшлар билан учрашувлар доимий тарзда давом эттирилади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати