TEST SINOVLARI FORMATI

B1 даражадаги талабгор:

- оммабоп таниш мавзулардаги матнларда муайян маълумотлар олиш учун ўқиб, тушуна олади.

- шахсий ҳаёт мавзуларида қайдлар ва хабарларни ёза олади.

- шахсий қизиқишлар, кундалик ҳаёт мавзуларида суҳбат қилади.

- оммабоп масалалар бўйича маълумот бера олади ва фикрини билдиради.

B1 даража имтиҳони 3 соат 5 дақиқа давом этади ва қуйидаги бўлимлардан иборат:

1-бўлим: Тинглаб тушуниш ( 40 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

2-бўлим: Ўқиш (70 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

3-бўлим: Ёзиш (45 дақиқа / 2 топшириқ / 30 балл)

4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)


1-бўлим: Тинглаб тушуниш (40 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

Тинглаб тушуниш бўлимида ҳар бир матн икки мартадан эшиттирилади ва матн эшиттирилишидан олдин матнга оид саволлар билан танишиб чиқиш учун 30 сония вақт берилади.

1-қисм (10 савол)

Матн тури: оммабоп таниш мавзуларда 10 та қисқа монологлар, ҳар бир монологнинг давомийлиги 30 сония.

Текшириладиган кўникмалар: аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуниш.

Саволлар тури: мослаштириш.

2-қисм (6 савол)

Матн тури: давомийлиги 3 дақиқали оммабоп таниш мавзуларда диалог.

Текшириладиган кўникмалар: муайян маълумотлар олиш учун тушуниш ва маълумотларни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлай олиш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

3-қисм (6 савол)

Матн тури: давомийлиги 3 дақиқали шахсий қизиқиш ва касб-ҳунарга оид содда теле- ёки радио-дастур.

Текшириладиган кўникмалар: муайян маълумотлар олиш учун тушуниш.

Саволлар тури:ёпиқ тест.

4-қисм (8 савол)

Матн тури: монолог-презентация.

Текшириладиган кўникмалар: муайян маълумотлар олиш учун тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

2-бўлим: Ўқиш (70 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

1-қисм (5 савол)

Матн тури: чет тили муҳитида кундалик ҳаётда учрайдиган қисқа матнлар: эълон, реклама (3-4 жумла), асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлатиш бўйича ёзма йўриқномалардан парча (4-5 жумла), хатлар, электрон хатлардан парча (5-6 жумла), газета ва интернет матнлардан парча (6-7 жумла).

Текшириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

2-қисм (7 савол)

Матн тури: оммабоп материаллар - газета, журнал, интернет мақолалари.

Текшириладиган кўникмалар: газета ва интернет матнларида тегишли фикрларни тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест: тўғри/нотўғри/берилмаган.

3-қисм (8 савол)

Матн тури: оммабоп материаллар – қисқа ҳикоя.

Текшириладиган кўникмалар: оммабоп матнларнинг асосий фикр ва деталларни тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест (савол ва 4 та жавоб варианти).

4-қисм (10 савол)

Матн тури: оммабоп материаллар – энциклопедия ёки интернет манбаларидан олинган матн.

Текшириладиган кўникмалар: матндаги асосий фикрни тушуниш.

Саволлар тури: мослаштириш.

3-бўлим: Ёзиш (45 дақиқа / 2 топшириқ)

Ёзма нутқ бўлимининг мақсади номзоднинг фикрини чет тилида ёзма равишда тўғри ва равон ифодалай олиш қобилиятини текширишдир.

1-топшириқ: шахсий ёзишмалар. Номзод берилган мавзу ва таянч саволлар асосида хат ёзиши лозим (60-80 сўз/10 балл). Мавзуда муаммо кўтарилади ва хатда номзоднинг ушбу муаммо юзасидан нуқтаи назарини билдириши сўралади.

2-топшириқ: шахсий тажрибага асосланган иншо ёзиш (120-140 сўз/20 балл). Номзод таянч саволлар асосида берилган мавзуда қисқа иншо ёзиши керак.

4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)

Оғзаки нутқ бўлимининг мақсади номзоднинг фикрини чет тилида оғзаки тарзда тўғри ва равон ифодалай олиш қобилиятини текширишдир.

1-қисм (1-5 саволлар): шахсий қизиқишларга оид ёки таниш, кундалик мавзуларда тайёргарликсиз суҳбат; оммабоп масалалар бўйича маълумот бера олиш ва фикрни билдириш.

Бунда суҳбат тарзида талабгорга кундалик мавзуларда, шахсий ҳаётига оид саволлар берилади ва талабгор берилган саволларга тайёргарликсиз жавоб бера олиши лозим.

Бу қисм 4 дақиқа давом этади.

2-қисм (6-савол): Талабгорга берилган муаммоли вазият асосида 2 дақиқали монолог тузиши талаб қилинади. Талабгор нутқи давомида муаммога ўз ёндашуви (муаммога ечим)ни ифодалаши керак. Саволлар номзоднинг шахсий ҳаётига оид мавзулардан олиниши керак. Талабгорга тайёргарлик учун 1 дақиқа вақт берилади.

3-қисм (7-10 саволлар): Талабгорга 2-қисм (монолог) мавзусидан келиб чиққан ҳолда қўшимча саволлар берилади. Талабгорга тайёргарлик учун вақт берилмайди.

B2 даражадаги талабгор:

- мавҳум ва конкрет мавзулардаги мураккаб матнларни, шу жумладан мутахассисликка оид матнларни тушуна олади.

- тайёргарликсиз равон гапира олади.

- хорижликлар билан мулоқот қилиш жараёнида иккала томон учун ҳам қийинчилик туғдирмайдиган даражада тез гаплашади.

- турли мавзуларда аниқ, батафсил хабарлар туза олади.

- муаммога ўз фикрини билдириб, турли фикрларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўрсата олади.

B2 даража имтиҳони 3 соат 20 дақиқа давом этади ва қуйидаги бўлимлардан иборат:

1-бўлим: Тинглаб тушуниш (тахминан 35 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

2-бўлим: Ўқиш (1 соат / 3 қисм / 30 савол)

3-бўлим: Ёзиш (1 соат / 2 топшириқ)

4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)


1-бўлим: Тинглаб тушуниш (тахминан 35 дақиқа / 4 қисм / 30 савол)

Тинглаб тушуниш бўлимида ҳар бир матн икки мартадан эшиттирилади ва матн эшиттирилишидан олдин матнга тегишли саволлар билан танишиб чиқиш учун 30 сония вақт берилади.

1-қисм (6 савол)

Матн тури: бир-бирига боғлиқ бўлмаган қисқа диалоглар, эълон ва хабарлар, радио ва теле-репортажлардан парчалар.

Текшириладиган кўникмалар: умумий мазмунни тушуниш учун тинглаш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

2-қисм (8 савол)

Матн тури: диалог (ижтимоий мавзулардаги мулоқот)

Текшириладиган кўникмалар: айрим маълумотларни олиш ва тафсилотларни тушуниш учун тинглаш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

3-қисм (8 савол)

Матн тури: радио- ва теле – репортажлар, интервюлар.

Текшириладиган кўникмалар: радио, интернет ва телевидение дастурлари, интервьюларнинг аксарият қисмини тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

4-қисм (8 савол)

Матн тури: маърузалар, баёнотлар, тақдимотлар, мунозаралар ҳамда илмий ва ихтисосликка оид бошқа турдаги нутқлар.

Текшириладиган кўникмалар: кенг кўламли нутқ ва мураккаб фикрлар баёнини кузатиб тушуниш, илмий ва ихтисослик тақдимотлари моҳиятини тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

2-бўлим: Ўқиш (1 соат / 3 қисм / 30 савол)

1-қисм (10 савол)

Матн тури: замонавий бадиий матндан парча (матн ҳажми - тахминан 800 сўз).

Текшириладиган кўникмалар: чет тилидаги аутентик матннинг тафсилотларини тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест.

2-қисм (10 савол)

Матн тури: мураккаб оммабоп материаллар - газета, журнал, интернет мақолалари (матн ҳажми - тахминан 800 сўз).

Текшириладиган кўникмалар: каттароқ ҳажмдаги мақолалардан тегишли маълумотларни ажрата олиш.

Саволлар тури: ёпиқ тест; гапни тугаллаш.

3-қисм (10 савол)

Матн тури: мураккаб илмий-оммабоп материаллар – касбий соҳаларга оид каттароқ ҳажмдаги мақола ва маърузалар (матн ҳажми - тахминан 800 сўз).

Текшириладиган кўникмалар: чет тилидаги мураккаб матнларнинг тафсилотларини тушуниш ва тегишли матнларни ажрата олиш, таниш ва нотаниш мавзулардаги матнларнинг айрим жиҳатларини тушуниш.

Саволлар тури: ёпиқ тест (тўғри/нотўғри/берилмаган); мослаштириш.

3-бўлим: Ёзиш (1 соат / 2 топшириқ)

1-топшириқ: берилган вазият ва таянч саволлар асосида расмий хат ёзиш (150 сўз / 10 балл).

2-топшириқ: берилган муаммоли мавзу юзасидан эссе ёзиш (250 сўз / 20 балл).

4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)

1-қисм: кундалик ва мавҳум мавзуларда савол-жавоб.

2-қисм: берилган мавзу бўйича тақдимот қилиш, фикр билдириш ва асослаш.

3-қисм: мақолани умумлаштириш, хулоса қилиш, берилган мавзуга оид қараш ёки фикрларни ривожлантириш, мисоллар келтириш орқали далиллаш.

Mazkur test topshiriqlari formatining maqsadi chet tilini bilishning C1 darajasini aniqlash uchun qo‘llaniladigan test variantlari tarkibi va unga qo‘yiladigan talablarni belgilashdan iborat.

Mazkur hujjatga aprobatsiyalar natijasida qo‘shimchalar, o‘zgartirishlar va tuzatishlar kiritilishi mumkin.

C1 darajadagi talabgor:

- katta hajmdagi murakkab matnlarni ochiq aytilmagan ma’nolarigacha tushuna oladi.

- tayyorgarliksiz tez gapira oladi va fikrini ifodalash uchun so‘z tanlashda qiyinchilik sezmaydi.

- tilni ijtimoiy, ilmiy va professional muloqot uchun samarali ishlata oladi.

- xorijiylar bilan muloqot qilish jarayonida ikkala tomon uchun ham qiyinchilik tug‘dirmaydigan darajada tez gaplashadi.

- turli mavzularda aniq, batafsil xabarlar tuza oladi.

- murakkab mavzularda aniq, yaxshi strukturalangan matnlar tuza oladi.

C1 daraja imtihoni 3 soat 30 daqaiqa davom etadi va quyidagi bo’limlardan iborat:

1-bo‘lim: Tinglab tushunish (taxminan 40 daqiqa / 5 qism / 30 savol)

2-bo‘lim: O‘qish (1 soat / 3 qism / 30 savol)

3-bo‘lim: Yozish (1 soat 20 daqiqa / 3 topshiriq)

4-bo‘lim: Gapirish (15 daqiqa / 3 qism / 30 ball)


1-bo‘lim: Tinglab tushunish (taxminan 40 daqiqa / 5 qism / 30 savol)

Tinglab tushunish bo‘limida har bir matn bir marta eshittiriladi va matn eshittirilishidan oldin matnga tegishli savollar bilan tanishib chiqish uchun 30 soniya vaqt beriladi.

1-qism (6 savol)

Matn turi: bir-biriga bog‘liq bo‘lmagan qisqa dialoglar, e’lon va xabarlar, radio va tele-reportajlardan parchalar, har bir monologning davomiyligi 30 soniya.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: aniq ma’lumotlarni olish, so’zlovchining munosabati yoki maqsadini tushunish.

Savollar turi: muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 3 ta javob varianti).

2-qism (6 savol)

Matn turi: bir-biriga bog‘liq bo‘lmagan qisqa dialoglar, e’lon va xabarlar, radio va tele-reportajlardan parchalar, har bir monologning davomiyligi 30 soniya.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnning umumiy mazmunini tushunish.

Savollar turi: moslashtirish (8 ta javob variant, ulardan ikkitasi ortiqcha).

3-qism (4 savol)

Matn turi: bir-biriga bog‘liq bo‘lmagan qisqa dialoglar, e’lon va xabarlar, radio va tele-reportajlardan parchalar, har bir monologning davomiyligi 40 soniya.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matndagi muayyan ma’lumotlarni tushunish.

Savollar turi: moslashtirish (6 ta javob varianti, ulardan ikkitasi ortiqcha).

4-qism (8 savol)

Matn turi: ommabop tanish mavzularda 4 ta qisqa dialoglar, har bir dialogning davomiyligi 60 soniya. Har bir dialog uchun 2 savol.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnni batafsil tushunish, ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish.

Savollar turi: muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 3 ta javob varianti).

5-qism (6 savol)

Matn turi: davomiyligi 5-6 daqiqali ma’ruza.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: asosiy fikrlarni tushunish, muayyan ma’lumotlar olish uchun tushunish.

Savollar turi: muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 3 ta javob varianti).

2-bo‘lim: O‘qish (1 soat / 3 qism / 30 savol)

1-qism (10 savol)

Matn turi: murakkab ommabop materiallar - gazeta, jurnal, Internet maqolalari (matn hajmi - 800 so‘z).

1-6-savollar: Sarlavhalarni moslashtirish (8 ta javob varianti, ulardan ikkitasi ortiqcha)

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matndagi asosiy fikrlarni tushunish

7-10-savollar: Muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 4 ta javob varianti)

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: aniq ma’lumotlarni, so’z yoki iboralarning matndagi ma’nosini, muallifning maqsadini tushunish

2-qism (6 savol)

Matn turi: ommabop materiallar - gazeta, jurnal, internet maqolalari (matn hajmi - 500 so‘z).

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: gaplar o‘rtasidagi mazmuniy bog‘lanishlarni tushunish va yaxlit matn shaklida tasavvur qilish

Savollar turi: moslashtirish (8 ta javob varianti, ulardan ikkitasi ortiqcha)

3-qism (14 savol)

Matn turi: murakkab ilmiy-ommabop materiallar – kasbiy sohalarga oid kattaroq hajmdagi maqola va ma’ruzalar (matn hajmi - 1000 so‘z).

Savollar turi: to‘g‘ri/noto‘g‘ri/berilmagan (5 savol)

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnning tafsilotlarini tushunish, ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish

Savollar turi: Muqobil javobli test topshiriqlari (4 savol va 4 tadan javob varianti)

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: aniq ma’lumotlarni tushunish. matnning umumiy mazmunini, muallifning maqsadini tushunish

Savollar turi: moslashtirish (5 savol va 6 ta javob varianti, ulardan bittasi ortiqcha)

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: muayyan ma’lumotlarni tushunish

4-bo‘lim: Yozish (1 soat 20 daqiqa / 3 topshiriq)

Yozma nutq bo‘limining maqsadi nomzodning fikrini chet tilida yozma ravishda to‘g‘ri va ravon ifodalay olish qobiliyatini tekshirishdir.

1-topshiriq: berilgan vaziyat va tayanch savollar asosida rasmiy xat yozish (150 so‘z / 10 ball).

2-topshiriq: berilgan muammoli mavzu yuzasidan esse yozish (250 so‘z / 15 ball).

3-topshiriq: berilgan matnning qisqacha mazmunini yozish (100 so‘z / 5 ball)

5-bo‘lim: Gapirish (15 daqiqa / 3 qism / 30 ball)

Og‘zaki nutq bo‘limining maqsadi nomzodning fikrini chet tilida og‘zaki tarzda to‘g‘ri va ravon ifodalay olish qobiliyatini tekshirishdir.

1-qism (1-5 savollar):

shaxsiy qiziqishlarga oid yoki tanish, kundalik mavzularda tayyorgarliksiz suhbat; ommabop masalalar boyicha ma’lumot bera olish va fikrni bildirish. Bunda suhbat tarzida talabgorga kundalik mavzularda, shaxsiy hayotiga oid savollar beriladi va talabgor berilgan savollarga tayyorgarliksiz javob bera olishi lozim.
Bu qism 4 daqiqa davom etadi.

2-qism (6-savol):

Talabgorga berilgan muammoli vaziyat asosida 2 daqiqali monolog tuzishi talab qilinadi. Talabgor nutqi davomida muammoga o‘z yondashuvi (muammoga yechim)ni ifodalashi kerak. Savollar nomzodning shaxsiy hayotiga oid mavzulardan olinishi kerak.
Talabgorga tayyorgarlik uchun 1 daqiqa vaqt beriladi.

3-qism (7-10 savollar):

Talabgorga 2-qism (monolog) mavzusidan kelib chiqqan holda qo`shimcha savollar beriladi. Talabgorga tayyorgarlik uchun vaqt berilmaydi.

Mazkur test topshiriqlari formatining maqsadi chet tilini bilishning B1, B2 va C1 darajalarini aniqlash uchun qo‘llaniladigan test variantlari tarkibi va unga qo‘yiladigan talablarni belgilashdan iborat.

Mazkur hujjatga aprobatsiyalar natijasida qo‘shimchalar, o‘zgartirishlar va tuzatishlar kiritilishi mumkin.

QAMRAB OLINADIGAN BO’LIMLAR

Imtihon 3 soat davom etadi va quyidagi bo‘limlardan iborat:

1-bo‘lim: Tinglab tushunish (45 daqiqa / 6 qism / 35 savol)

2-bo‘lim: O‘qish (60 daqiqa / 5 qism / 35 savol)

3-bo‘lim: Yozma ish (60 daqiqa / 2 topshiriq)

4-bo‘lim: Gapirish (15 daqiqa / 3 qism)


TINGLAB TUSHUNISH BO‘LIMI

Ushbu bo‘limning maqsadi autentik va yarim autentik audiomatnlarning umumiy mazmunini, ulardagi asosiy fikrlar va detallarni tushunishni, aniq ma’lumot olish, ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish ko‘nikmalarini tekshirishdir. Tinglab tushunish bo‘limida har bir matn ikki martadan eshittiriladi va matn eshittirilishidan oldin matnga oid savollar bilan tanishib chiqish uchun 15-30 soniya vaqt beriladi. Audiomatnlarning umumiy davomiyligi tahminan 35 daqiqani tashkil etadi. Javob varaqasini to‘ldirish uchun qo‘shimcha 10 daqiqa vaqt belgilanadi.

1-qism (8 savol)

Matn turi: davomiyligi 5-10 soniyali matn, dialogning birinchi qismi.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: nutqning umumiy mazmunini tushunish.

Savollar turi: muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 3 ta javob varianti).

2-qism (6 savol)

Matn turi: davomiyligi 2-3 daqiqali ommabop tanish mavzularda monolog.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: muayyan ma’lumotlar olish uchun tushunish.

Savollar turi: bo‘shliqlarni to‘ldirish (bitta so‘z va/yoki raqam).

3-qism (4 savol)

Matn turi: ommabop tanish mavzularda 4 ta qisqa monologlar, har bir monologning davomiyligi 30 soniya.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: nutqning umumiy mazmunini tushunish.

Savollar turi: moslashtirish (6 ta javob variant, ikkitasi ortiqcha).

4-qism (5 savol)

Matn turi: davomiyligi 2-3 daqiqali ommabop tanish mavzularda monolog yoki dialog.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: muayyan ma’lumotlar olish uchun tushunish.

Savollar turi: moslashtirish (8 ta javob variant, uchtasi ortiqcha).

5-qism (6 savol)

Matn turi: ommabop tanish mavzularda 3 ta qisqa dialoglar, har bir dialogning davomiyligi 60 soniya. Har bir dialog uchun 2 savol.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnni batafsil tushunish, ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish.

Savollar turi: muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 3 ta javob varianti).

6-qism (6 savol)

Matn turi: davomiyligi 3 daqiqali ma’ruza.

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: muayyan ma’lumotlar olish uchun tushunish.

Savollar turi: bo‘shliqlarni to‘ldirish (bitta so‘z va/yoki raqam).

O‘QISH BO‘LIMI

Ushbu bo‘limning maqsadi ommabop, ilmiy-ommabop hamda ilmiy matnlarning umumiy mazmunini, ulardagi asosiy fikrlar va detallarni tushunishni, aniq ma’lumot olish, ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish ko‘nikmalarini tekshirishdir. Ushbu bo‘lim uchun ajratilgan vaqt javob vaqarasini to‘ldirish bilan birga 60 daqiqani tashkil etadi.

1-qism (6 savol)

Matn turi: ommabop materiallar - gazeta, jurnal, internet maqolalari (matn hajmi - 150 so‘z)..

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: gaplar o‘rtasidagi mazmuniy bog‘lanishlarni tushunish va yaxlit matn shaklida tasavvur qilish.

Savollar turi: bo‘shliqlarni to‘ldirish (bitta so‘z).

2-qism (8 savol)

Matn turi: 8 ta gazeta, jurnal, internet reklama matnlari (matn hajmi - 300 so‘z).

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: muayyan ma’lumot olish uchun o‘qish.

Savollar turi: moslashtirish (10 ta javob variant, ikkitasi ortiqcha).

3-qism (6 savol)

Matn turi: ommabop materiallar - gazeta, jurnal, internet maqolalari (matn hajmi - 600 so‘z).

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: ommabop matnlardagi asosiy fikrlarni tushunish.

Savollar turi: sarlavhalarni paragraflarga moslashtirish (8 ta javob variant, ikkitasi ortiqcha).

4-qism (9 savol)

Matn turi: ommabop materiallar – gazeta, jurnal, internet maqolalari (matn hajmi - 600 so‘z).

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnni batafsil tushunish, matndagi aniq detallarni va ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish.

Savollar turi: 21-24-savollar – muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 4 ta javob varianti).

Savollar turi: 25-29-savollar – to‘g‘ri/noto‘g‘ri/berilmagan.

5-qism (6 savol)

Matn turi: ommabop materiallar – gazeta, jurnal, internet maqolalari (matn hajmi - 600 so‘z).

Tekshiriladigan ko‘nikmalar: matnni batafsil tushunish, matndagi aniq detallarni va ochiq aytilmagan ma’lumotlarni tushunish.

Savollar turi: 30-33-savollar – bo‘shliqlarni to‘ldirish (bitta so‘z va/yoki raqam).

Savollar turi: 34-35-savollar – muqobil javobli test topshiriqlari (savol va 4 ta javob varianti).

YOZISH BO‘LIMI

Yozma nutq bo‘limining maqsadi nomzodning fikrini chet tilida yozma ravishda to‘g‘ri va ravon ifodalay olish qobiliyatini tekshirishdir. Ushbu bo‘lim ikkita topshiriqdan iborat bo‘lib, ajratilgan vaqt javob vaqarasini to‘ldirish bilan birga 60 daqiqani tashkil etadi.

1-topshiriq: berilgan vaziyat va tayanch savollar asosida rasmiy xat yozish (150 so‘z).

2-topshiriq: : berilgan muammoli mavzu yuzasidan esse yozish (250 so‘z).

GAPIRISH BO‘LIMI

Og‘zaki nutq bo‘limining maqsadi nomzodning fikrini chet tilida og‘zaki tarzda to‘g‘ri va ravon ifodalay olish qobiliyatini tekshirishdir. Ushbu bo‘lim uchun ajratilgan vaqt 15 daqiqani tashkil etadi.

1-qism (1-6 savollar):

shaxsiy qiziqishlarga oid yoki tanish, kundalik mavzularda tayyorgarliksiz suhbat; ommabop masalalar boyicha ma’lumot bera olish va fikrni bildirish. Bunda suhbat tarzida talabgorga kundalik mavzularda, shaxsiy hayotiga oid savollar beriladi va talabgor berilgan savollarga tayyorgarliksiz javob bera olishi lozim.
Bu qism 4 daqiqa davom etadi.

2-qism (7-savol):

Talabgorga berilgan muammoli vaziyat asosida 2 daqiqali monolog tuzishi talab qilinadi. Talabgor nutqi davomida muammoga o‘z yondashuvi (muammoga yechim)ni ifodalashi kerak. Savollar nomzodning shaxsiy hayotiga oid mavzulardan olinishi kerak.
Talabgorga tayyorgarlik uchun 1 daqiqa vaqt beriladi.

3-qism (8-12 savollar):

Talabgorga 2-qism (monolog) mavzusidan kelib chiqqan holda qo`shimcha savollar beriladi. Talabgorga tayyorgarlik uchun vaqt berilmaydi.