Абитуриентлар диққатига!

21-07-2020 | 7080

2020 йил 20 июль куни 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Маълумки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111.500 сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар.

Тест синовлари учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Ҳозирда онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар мавжуд бўлиб, улар 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга оширишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати