Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига киришда мажбурий учта фандан тест синовлари ўтказилади

24-06-2021 | 1166

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта:

  • она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
  • математика;
  • Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати