Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича рўйхатдан ўтган талабгорлар диққатига

18-01-2022 | 3454

Маълумки, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича январь ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари белгиланган бўлиб, унга кўра, тест синовининг ёзма қисми 20 январь куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 21-22- ва 24 январь  кунлари ўтказилиши эълон қилинган эди.

Кейинги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг ортиб бораётганлиги, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 15 январдаги қарори асосида турли оммавий  тадбирлар ташкил этиш тақиқланганлиги ва карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини сақлаш устувор мақсад эканлигини ҳисобга олиб, 2022 йил 20-24 январь кунлари чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ўтказиш вақтинча қолдирилди.

Пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда мазкур имтиҳонларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилгач, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, телеграм канали, талабгорларнинг шахсий кабинети ҳамда СМС хабарнома орқали имтиҳон саналари ҳақида маълум қилинади.

Ўзингизни асранг!

Давлат тест маркази матбуот хизмати