Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтди

22-10-2020 | 1978

2020 йил 22 октябрь куни чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенсиялар, ёзма иш) қисми бўлиб ўтди.

Тест синовлари инглиз, немис, корейс, турк ва араб тилларидан B1, B2 ва C1 тилни билиш даражалари бўйича ўтказилди.

Унда жами 156 нафар талабгордан 143 нафари иштирок этди, 13 нафари эса тест синовларида қатнашмади.

Тест синовлари санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилди.

Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 23 октябрь куни бўлиб ўтади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати