2018/2019 ўқув йилида Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул қилиш учун тест синовлари ўтказиладиган саналар ўзгарди. Эндиликда тест синовлари аввал белгиланганидек, 18 август куни эмас, балки 17 август ва 19 август кунлари ўтказилади.
Рухсатномасида тест синови ўтказиладиган куни 18 август кўрсатилган абитуриентлар 19 август куни белгиланган сменада келишлари талаб этилади.
Самарқанд вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклида таҳсил олиш учун ҳужжат топширган абитуриентлардан кўрсатилган саналарда тест синовларига келишларини сўраймиз.
Эслатма: абитуриент рухсатномасида кўрсатилган смена (вақт) ўзгармаган.