“Ўқитувчилар учун Aptis” тест синови ўтказилди

18-06-2021 | 3441

2021 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги “Ўқитувчилар учун Aptis” тест синови бўлиб ўтди.

Тест синови Британия Кенгаши (British Council) билан ҳамкорликда компютерда ўтказилди.

Тест синовида иштирок этган талабгорларнинг тест натижалари 72 соат ичида шахсий кабинетида эълон қилинади.

Маълумот учун, “Ўқитувчилар учун Aptis” инглиз тили фани ўқитувчиларига мўлжалланган малака тест синови бўлиб, ҳар ойда ўтказиб келинмоқда.

Кейинги тест синовлари 21 июнь куни Андижон вилоятида ва 25 июнь куни Навоий вилоятида ўтказилади. Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати