Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

12-05-2021 | 4192

Қадрли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази дилларимизга қувонч, дастурхонларимизга қут-барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи, меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат рамзи бўлган Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) билан самимий муборакбод этади!

Халқимизни марҳаматли Аллоҳ эзгулик ва шукроналик, Ҳақ йўлида собитқадамлик билан сийласин! Орзуларингиз ижобатини зиёдаси билан туҳфа этсин! Рамазон ойининг муқаддас кунларида қилинган савоб ишларингиз, пок ниятларингиз, ибодатларингиз ва эзгу дуоларингиз рўёби насиб этсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!