Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади

14-08-2020 | 3735

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:

  • Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.
  • Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа).
  • Пандемия шароитида чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилмаганлигини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабули учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда IELTS Indicator B2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган абитуриентларга истисно тариқасида чет тили фанидан максимал балл берилади.

 

Давлат тест маркази матбуот хизмати